Жамият | 10:53
872
1 дақиқада ўқилади

Паркентда 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Азизбек Содиқов араб тилидан B2 миллий сертификатини қўлга киритди. Азизбекнинг бу ютуғи Ўзбекистонда араб тили бўйича ёш жиҳатдан қайд этилган энг яхши натижадан бири экани айтилмоқда.

Тошкент вилоятида 6-синф ўқувчиси чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.

Маълум бўлишича, Паркент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Азизбек Содиқов бу натижани араб тилидан қайд этган. У араб тилидан тумандаги Cosmos School ўқув марказида таҳсил олиб келган.

Устозларига кўра, Азизбекнинг бу натижаси Ўзбекистонда араб тили бўйича ёш жиҳатдан қайд этилган ягона сертификат ҳисобланади. 

Аввалроқ Фарғонада 3-, Самарқандда 4-синф ҳамда Навоийда 5-синф ўқувчилари инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритгани хабар қилинганди. 

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид