Ўзбекистон | 23:54 / 20.03.2021
13517
3 дақиқада ўқилади

Абдулла Қодирий боғида яна битта меҳмонхона қурилади

Май ойида Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида иккинчи меҳмонхона қурилиши бошланади. Hampton by Hilton отелини Қозоғистоннинг BI Group компанияси қуради. Йил охирида ушбу боғ ичида японлар қураётган бошқа бир меҳмонхона фойдаланишга топширилиши кутиляпти.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

20 март куни Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri меҳмонхонасининг пойдеворига вақт капсуласини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонхона Тошкент марказидаги Абдулла Қодирий боғи ичида қурилади.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳани ҳам инвестор, ҳам қурувчи сифатида Қозоғистоннинг BI Group компанияси амалга оширади.

0,75 гектар майдонни эгаллайдиган лойиҳага 100 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция киритилади.

Фото: Forbes.kz

«Меҳмонхонадан 120 хона ва бизнес-марказ ўрин олади. Лойиҳа жорий йилнинг май ойида бошланиб, 2022 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади», – дейилади расмий релизда.

Қурилиш учун ер майдони қандай шартлар асосида ажратилгани маълум қилинмаган.

Абдулла Қодирий боғида бошланган инвестиция лойиҳалари

2019 йилда Абдулла Қодирий боғини кенг миқёсда қайта таъмирлаш ҳақида қарор чиққан. Lex.uz базасига киритилмаган қарорда 16,5 гектарлик боғ ҳудудида 14 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Шаҳар ҳокимлиги ўша йили боғни янгилаш учун давлат бюджетидан пул ажратилмаслигини маълум қилганди. Боғни ободонлаштириш, у ерда ёзувчига ҳайкал қўйиш, кутубхона ва ижод мактаби қуриш кабилар инвестиция шарти сифатида белгиланган.

Бу ердаги лойиҳалардан бири – Япониянинг H.I.S. Hotel Holdings Co. Ltd. компанияси қураётган 4 юлдузли меҳмонхона. 5 қаватли, 140 хонали отель қурилиши 13 млн долларга баҳоланган. Ўзбекистондаги илк япон меҳмонхонаси 2021 йил охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Япониялик инвесторлар томонидан Абдулла Қодирий боғида меҳмонхона қурилиши. 2020 йил, сентябрь / Фото: Туризм қўмитаси
H.I.S. Hotel Holdings Co. Ltd. компанияси қураётган 4 юлдузли меҳмонхона лойиҳаси / Фото: Туризм қўмитаси

Тошкентда 2 та Hampton by Hilton пайдо бўлади

Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri – BI Group ва Hilton Worldwide'нинг тўртинчи қўшма лойиҳасидир.

Ўтган йили BI Group холдинги ва Hilton Worldwide ўртасида Марказий Осиёда 10 та Hampton by Hilton меҳмонхоналарини қуриш бўйича келишув имзоланган. Улардан бири Тошкентдаги Вестминстер университети рўпарасида қурилмоқда.

20 март кунги маросимда пойтахт ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов, Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов ва BI Group компанияси вакиллари иштирок этган. Қозоғистон тарафидан республиканинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Қанат Ҳасенов ва BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Раҳимбаев вакиллик қилган.

Фото: Forbes.kz
Фото: Forbes.kz

Маълумот учун, BI Group – Қозоғистон кўчмас мулк бозоридаги етакчи қурилиш холдингларидан бири. 1995 йилда фаолият бошлаган холдинг дунёнинг энг йирик қурилиш компаниялари ENR Top 250 Global Contractors рейтингига киради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти