Ўзбекистон | 21:04 / 19.04.2021
19388
2 дақиқада ўқилади

ЎзДЖТУ ва ЖИДУ ҳам вақтинча масофавий таълимга ўтмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 14 кунлик масофавий таълим шаклига ўтказилди.

Фото: fledu.uz

20 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети рус тили филологияси, роман-герман филологияси, таржимонлик факультетлари, магистратура бўлими, кечки таълимнинг барча курс талабалари ва ЎзДЖТУ академик лицейи ўқувчилари 14 кунлик масофавий таълим шаклига ўтади. Бу ҳақда университет ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.

Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтган ҳафта мобайнида баъзи кам сонли талабалар орасида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шу муносабат билан касалликнинг талаба ва ўқитувчилар орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёнлари 14 кунга масофавий шаклга ўтказилди.

Бундан ташқари, 19 апрелдан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳам карантин сабаб масофавий таълимга ўтди.

Шу кундан эътиборан Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси талабалар ётоқхоналари 14 кунлик карантинга ёпилди.

Аввалроқ, ТАТУ Самарқанд филиали, Чирчиқ давлат педагогика институтидаги битта факультет онлайн таълимга ўтказилганди.

Мавзуга оид