Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда юк машинаси «авария»га учради ва унинг ҳайдовчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Хоразм вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 22 апрель куни соат 21:40ларда М39 Олмаота – Тошкент – Термиз халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ўтувчи 1322-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, Хоразм вилоятида яшовчи 31 ёшли ҳайдовчи йўл белгиларига эътибор бермасдан тез ҳаракатланиб келган. У хавфли бурилишда юк машинасини бошқара олмаган ва юк машинаси йўл четига ағанаб кетган. Натижада, оғир тан жароҳатлари олган ҳайдовчи ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, юк машинаси ҳам яроқсиз ҳолга келган.
Мавзуга оид
19:20 / 27.06.2026
Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026