Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган шахс аниқланди
Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил август ва сентябрь ойларида Жиззах шаҳрида яшовчи Ш.Д. фуқаро Ю.А. ва бошқаларнинг фарзандларини Жиззах давлат Педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Ю.А.дан 1.000 доллар, Б.А.дан 800 доллар ва А.З.дан 700 доллар микдордаги маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда фуқароларнинг хабардорлигисиз уларнинг номига кредит олиб, ўзлаштирган банк ходимларига жиноий иш қўзғатилгани ва банкдан 1 миллион евро кредит олиб беришини айтиб фуқародан 27 минг доллар олган шахслар ушлангани ҳақида маьлумот берилган эди.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026