Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жангда бўйнидан ўқ еган Тўланбой ота. У 99-баҳорини қаршилади
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Оқбўйра қишлоғида яшовчи Тўланбой ота Шокиров иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангда мардонавор иштирок этган. Япон урушида ҳам совет армияси сафида хизмат қилган.
Урушдан қайтган Тўланбой ота «Катюша» қўшиғини айтиб, рақсга тушарди. Шу сабаб олтиариқликлар уни Катюша тоға дейишади.
1945 йилда Ватанга қайтган Тўланбой ота оила қурди. 1950 йилдан ички ишлар соҳасида, ёнғинга қарши кураш отрядларида хизмат қилди.
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги, 60 йиллиги, 65 йиллиги, 70 йиллиги медаллари, 1994 йилда эса биринчи президент Ислом Каримов томонидан «Жасорат» медали билан мукофотланган.

«99 ёшга кирдим. Урушга бориб, кўп юртларни кўриб келганман. Хитой, Япония, Владивосток, Амурский вилоятларида 6 йил юриб келдим.
1941 йил 17 январда уйдан чиқиб кетганман. Фронтга кетаётиб: «Мендан умидингизни узинг, урушдан қайтиб келишим даргумон» деганимда, ота-онам: «Полвон ўғлим, сен албатта қайтиб келасан», дейишган эди. Отамнинг бу айтган гапи ҳалигача эсимда», – дея хотирлайди Тўланбой ота Шокиров.


Уруш фахрийси жанглардан бирида бўйин қисмидан ярадор бўлади. Шунга қарамай, даволаниб, соғайгач, яна сафга қайтади ва фашистларга қарши курашда фаол иштирок этади.

99 ёшли уруш фахрийси Тўланбой ота ҳозирда фарзандлари, невара-ю чеваралари қаршисида кексалик гаштини суриб келмоқда.
Сарвар Зияев,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026