Ўзбекистон | 12:52 / 17.07.2021
5271
1 дақиқада ўқилади
«Ургут» ЭИЗ раҳбари Жамшид Ҳайдаров вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди
Жамшид Темурович Ҳайдаров — Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ж.Ҳайдаров 1975 йилда Ургут туманида туғилган. 2002 йил Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 3 июнь куни қабул қилган 342-сонли қарорида «Ургут» ЭИЗ раҳбари вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлиши белгилаб қўйилган.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 январь куни «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги фармонини имзолаган. Жамшид Ҳайдаров «Ургут» ЭИЗни у ташкил этилгандан буён бошқариб келмоқда.
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024