Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 24 ёшли пиёда вафот этди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 24 ёшли пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июль куни соат 3:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жомбой тумани Бешбола МФЙ ҳудудидан ўтган 1065-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Лада Ларгус» машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 24 ёшли йигитни уриб юборган. Оқибатда йигит оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.