Деновда профилактика инспекторининг ёрдамчилари калтаклаган фуқаро вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, қийнаб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан ахборот берди.
Аниқланишича, шу йилнинг 10 июлида Денов тумани Оқтом маҳалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ИИБга мурожаат қилиб, акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчини бузаётганидан шикоят қилган.
Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган.
Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси Жиноят кодексининг 104- ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатган. Икки нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.
Терговни Сурхондарё вилоят прокуратураси олиб боряпти.
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов воқеанинг яна айрим тафсилотларини очиқлади.
“Туман ИИБ профилактика инспектори С.Пардаев Ҳ.Хушматовнинг яшаш хонадонига ёрдамчилари Х.Шералиев ва Т.Фармоновлар билан бориб, Ҳ.Хушматовни туман ИИБга ўз бошқарувида бўлган “LADA X-RAY” русумли автомашинасида олиб келаётганда маст ҳолат бўлган Ҳ.Хушматов фаол қаршилик кўрсатган. Ҳ.Хушматовни тинчлантириш мақсадида профилактика инспектори ёрдамчилари Х.Шералиев ва Т.Фармонов ўз ваколатлари доирасидан чиқиб бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.
Тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган Ҳ.Хушматов 2021 йилнинг 11 июль куни соат 10:00 ларда Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган”, – дейилади Сенат ахборотида.
Аниқлик киритилишича, Х.Шералиев ва Т.Фармонов ЖИБ Денов туман судининг 12 июлдаги ажрими билан қамоққа олинган.
- Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқароларга куч ишлатилиши оқибатида ўлим ҳолатлари рўй бериши яқин ўтмишда ҳам бир неча марта кузатилган. 2020 йил январь ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи А.Ю. мол ўғирлаганликда гумон қилиниб туман ИИО ФМБга олиб борилади ва ўша ерда ходимлар томонидан қийнаб ўлдирилганди. Бу ҳодиса юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов «ИИБ биносида одам ўлиши янгилик эмас»лигини айтганди.
- Бундан ташқари, 2020 йил 30 май куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ортидан оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган ва 11 июнь куни вафот тганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлинда бўлгани каби» –Трампнинг махсус вакили Украинада назорат зоналари яратишни таклиф қилди
Жаҳон | 13:07
-
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
-
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:08
-
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди
Спорт | 11:50
Мавзуга оид

14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

19:36 / 14.03.2025
«Ҳар бир тизимда бунақалар бор» – ИИВ масъули нопок ходимлар ҳақида

18:31 / 11.03.2025