Азим Аҳмадхўжаев Энергетика вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати
Азим Исроилович Аҳмадхўжаев президентнинг 31 августдаги қарори билан Энергетика вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Азим Аҳмадхўжаев 2019 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Азим Аҳмадхўжаев 1979 йилда туғилган, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2011 йилдан Миллий банк бошқаруви раиси ўринбосари, раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2016 йил май ойидан 2017 йил мартигача «Асака» банкини бошқарган.
2017−2018 йилларда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2018 йил февралидан августигача Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган. Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлиб кетишидан олдин Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантиришга масъул лавозимда ишлаган.
Бундан олдинроқ Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди
Жаҳон | 01:02
-
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
-
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 00:30
-
Путин урушдаги ёрдами учун Ким Чен Инга нима совға қилгани маълум бўлди
Жаҳон | 23:49 / 29.05.2025
Мавзуга оид

21:19 / 26.03.2025
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

21:33 / 24.03.2025
“Кам қувватли АЭСни қуриш харажати 2 млрд доллардан ошмайди” — Аҳмадхўжаев

19:51 / 24.03.2025