Жаҳон | 21:24 / 30.09.2021
5292
1 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи ошишда давом этмоқда

28 сентябр куни тарихда илк бор Европада минг куб метр газ нархи 1000 доллардан ошганди.

Фото: Getty Images

Европада минг куб метр газ нархи қарийб 1190 долларга етди, деб хабар берди ТАСС ICE биржаси савдоси маълумотларига таяниб.

«Нидерландиядаги TTF ҳабида ноябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1187,45 долларни ташкил этди», — дейилади хабарда.

30 сентябр куни эрталаб бу кўрсаткич 1073 долларга тенг бўлганди.

28 сентябр куни тарихда илк бор Европада минг куб метр газ нархи 1000 доллардан ошганди.

Британиядаги учта газ ва электр таъминотчилари Европада газ нархи рекорд даражада қимматлашгани сабабли мижозларга хизмат қилишни тўхтатишини эълон қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид