15:42 / 19.11.2021
4166

Ўзбекистонликларнинг уй сотиб олиш кўрсаткичлари қарийб 12 фоизга ошди

Октябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,6 мингта шартнома расмийлаштирилган. Бу сентябрь ойига (19,3 минг) нисбатан 9,5 фоизга кўп.

Фото: Президент матбуот хизмати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,6 мингта шартнома расмийлаштирилган. Бу сентябрь ойига (19,3 минг) нисбатан 11,7 фоизга кўп. Шу билан бирга, 2020 йилнинг мос даврига (19,7 минг) нисбатан ўсиш 9,5 фоизни ташкил этмоқда.

2021 йилда кўчмас мулк бўйича максимал фаолият август ойига тўғри келган.

Шу билан бирга сентябрь ойига нисбатан барча ҳудудларда ўсиш кузатилган.

Хусусан, кўчмас мулк олди-сотдисининг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (30,5 фоиз), Хоразм (25,4 фоиз), Навоий (22,2 фоиз) вилоятларида, энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё (5,7 фоиз), Тошкент (8,4 фоиз) вилоятларида ва Тошкент (7,5 фоиз) шаҳрида қайд этилган.

Кўчмас мулк бозорида битимлар сони кўпайишининг асосий сабаблари сифатида пандемия инқирозидан  кейин аҳоли сотиб олиш қобилиятининг тиклана бошлаши келтирилган бўлиб, бу ўз навбатида йиғим-терим мавсумининг охири ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан даромад олиш билан боғлиқлиги айтиб ўтилган.

Top