Жамият | 20:06 / 22.11.2021
1630
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди

Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган ёнғинда фуқаролардан бирининг уйи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 2021 йил 22 ноябр куни соат 14:13да Ургут тумани ФВБга туманнинг «Дўстлик» МФЙдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар олингандан сўнг воқеа жойига соат 14:19да 3та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 15:38да ёнғин қуршаб олинган ва 15:55да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тахминан 150 метр квадрат майдонда уйнинг шифти ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид