Улуғбек Муҳаммадиев президент администрациясига қайтди
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев яна президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлди.

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Улуғбек Муҳаммадиев 1977 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети (татбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.
2001–2008 йилларда президент девони, президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятида масъул лавозимларда хизмат қилган. 2008–2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси сифатида фаолият юритган.
Кейинроқ давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2018–2020 йилларда президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил ёзида Давлат хизматлари агентлигига раҳбар этиб тайинланганди.
Маълумот учун, 2020 йил кузида унинг ўрнига Бахтиёр Исломов президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергановнинг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди
Жаҳон | 17:37
-
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Ўзбекистон | 16:47
-
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 16:43
-
Исроил танклари Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказини ўққа тутди: 26 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:38
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025