Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ўлим билан якун топган аячли ЙТҲ содир бўлди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Nexia автомашинаси Isuzu автобуси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон туманида 13 март куни ҳайдовчи Ғ.Х. Мингтут қишлоғи ҳудудида Nexia автоуловини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, И.Ш. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашади. Автобус ҳодисадан кейин йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Nexia автомашина ҳайдовчиси Ғ.Х. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда иккита Lacetti ўзаро тўқнашиши оқибатида улардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026