Ўзбекистон | 19:11 / 04.07.2022
12864
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Нукус ўртасидаги авиарейслар вақти ўзгарди

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими даврида «Тошкент — Нукус — Тошкент» йўналишидаги кечки авиарейслар жадвали ўзгаради.

4 июлдан 2 августга қадар – Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими даврида «Тошкент – Нукус – Тошкент» йўналишидаги HY017/018 кечки авиақатновлари жадвали ўзгаради. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.

Рейслар жадвали (маҳаллий вақт билан): 
 

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига)  
  • Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига)  
  • Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига)  
  • Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига)

Бундан олдинроқ Uzbekistan Airports матбуот хизмати Нукус аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик чекланиши ҳақида хабар берганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид