Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда миграция ходими патент сўраб келган ўзбекистонлик йигитга куч ишлатди
Интернетда тарқалган видеода Россия миграция хизмати ходими ҳужжат расмийлаштириш жараёнида муҳожир йигитнинг кўкрагига тирсаги билан зарба бермоқчи бўлгандек қўрқитгани ва унга нисбатан бошқа қўпол ҳаракатлар қилганини кўриш мумкин.
Видеодан кўринишича, муҳожир йигит ноинсоний ҳаракат қилган ходимга жавоб қайтармаган, патент олиш учун зарур биометрик маълумотларни хотиржам тарзда тақдим этган.
Видеони эълон қилган Mash ресурсининг воқеа гувоҳларига таяниб ёзишича, бу – худди шу миграция ходимининг чет эл фуқароларига биринчи марта салбий муносабатда бўлиши эмас.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, видеодаги ҳодиса 28 июнда, Воронеж шаҳридаги миграция марказида рўй берган. Воқеани Ўзбекистон фуқароси М.И. тасвирга олган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакилига 1 июлда тақдим этган.
Шундан кейин Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда видеодаги фуқаро шахси аниқлаштирилиб, 4 июлда учрашув ташкил этилган. Учрашувда фуқаро А.Ғ. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда Миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган.
Ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган.
Маълумот ўрнида, куни кеча – 5 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Москвада учрашув ўтказди.
“Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудига меҳнат миграцияси бўйича биринчи ўринда туради. 1 млн 800 мингдан ортиқ [ўзбекистонлик] фуқаро Россияда ишлаяпти, ўтган йили улар ватанига 8 млрд АҚШ доллари юборишди. Бу ҳам Россия иқтисодиётига, ҳам Ўзбекистон иқтисодиётига катта ҳисса”, – деган Вячеслав Володин ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашувда.
Ўтган йили Томскда миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган, кейинчалик унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 10.06.2026