Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ вакили музлатилган пуллар бўйича мулоқот бошлаш шартларини билдирди
АҚШ «Толибон» аввалги хатоларини такрорламаслиги кераклигини талаб қилмоқда.
Фото: Kun.uz
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Том Уэст Америка томони музлатилган пулларни қайтариш бўйича «Толибон» билан мулоқотга киришишга тайёрлигини маълум қилди.
«Биз барқарор ва ривожланаётган Афғонистонни кўришни хоҳлаймиз. Аҳоли барча ҳуқуқларидан фойдалана олсин.
Гарчи ИШИДга қарши ҳаракатлар бўлаётган бўлса-да, биз ҳамон баъзи таҳдидларни кўряпмиз.
Биз айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирамиз. Ҳукумат барчага очиқ бўлиши тарафдоримиз. Шунингдек, гуманитар ёрдам учун имкон бериш керак, эркин фикр билдириш ҳамда эркинлик ҳуқуқи таъминланиши керак.
«Толибон» аввалги хатоларини такрорламаслиги керак. Афғонистонни ўз мажбуриятларини бажаришга чақирамиз.
Тушунамизки, қиш яқинлашиб келмоқда ва бу гуманитар инқирозга сабаб бўлиши мумкин. Биз афғон халқи қийналмаслиги учун ёрдам берамиз, энг йирик донор бўлиб қоламиз.
Бундан ташқари, ҳукумат иқтисодий ривожланиш учун тўсиқлар қўймаслиги керак. Музлатилган пуллар бўйича ҳам мулоқотга киришишга тайёрмиз. Бу борада бирга ишлаймиз. Бу активлар иқтисодни тиклаш учун ишлатилиши керак ҳамда шаффоф молиявий сиёсат олиб борилиши керак», дея АҚШ махсус вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026