Прокурорни сўккан Боболовга жазо қўлланди
Ҳақоратомуз аудиолар ортидан Сурхондарё вилояти ҳокими жазоланди.

Фото: Kun.uz
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга мажлис иштирокчиларини ҳақорат қилгани юзасидан жарима жазоси қўлланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтда бўлаётган видеоселектор йиғилишида ҳам президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Сурхондарё вилояти ҳокимига дакки берган.
«Тўра Боболов, сиз ўрнак бўлмаяпсиз. Интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади. Президентимиз топшириғи билан сизга интизомий жазо чораси сифатида ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима қўлланди.
Тегишли мутасаддилар Сурхондарё вилоятини комплекс ўргансин, муаммоларга ечими билан таклиф тайёрласин, керак бўлса аниқланган қонунбузилишлар юзасидан жиноий иш очишгача бўлган чоралар кўрилсин», деган администрация раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг иккинчи ярмида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Ангор тумани прокурорини ҳақорат қилгани айтилган аудиоёзув тарқалганди. Унда ҳоким прокурорга вазифаларини бажармагани, қолаверса, ташкилотларга нисбатан жиноят иши очгани учун танбеҳ берган.
Вилоят ҳокимлиги «мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтганлиги сабабли вилоят ҳокими асабий ҳолатда гапиришга мажбур бўлган»ини маълум қилди.
Кўп ўтмай, Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер раҳбарини қўпол равишда танқид қилгани акс этган янги аудиоёзув пайдо бўлди.
Тўра Боболов 2019 йил апрелидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада Сингапур иштирокида муқобил энергия манбалари жорий этилади
Ўзбекистон | 11:45
-
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
Жаҳон | 11:30
-
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 11:15
-
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Иқтисодиёт | 11:00
Мавзуга оид

11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

12:27 / 11.03.2025