Ўзбекистон | 16:14 / 20.10.2022
14230
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади

ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиб текшириб кўрганда унинг қидирувда экани аниқланган. Шунда туман ИИБга боришдан бош тортган ҳайдовчи ходимни дўппослаган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 15 октябр куни соат 11:50 ларда Бойсун тумани Тузбозор маҳалласи ҳудудида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан Nexia машинаси тўхтатилиб, ҳайдовчисининг шахси текшириб кўрилганида фуқаро М.А.га нисбатан қидирув эълон қилингани аниқланган.

Шундан сўнг ЙПХ инспектори ҳайдовчининг қидирувда экани, ўзи билан туман ИИБга бориши кераклигини айтган. Фуқаро қонуний талабга бўйсунмай, инспекторга фаол қаршилик кўрсатиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳайдовчи инспекторнинг қўлидан ўзига тегишли ҳужжатларини олиб воқеа жойидан кетишга уринган вақтда шу яқин атрофда хизматга жалб этилган ИИО ходимлари етиб келиб, уни Бойсун тумани ИИБга олиб борган.

Суд тиббий экспертизасининг 2022 йил 16 октябрдаги дастлабки маълумотномасига кўра инспекторда енгил тан жароҳати мавжудлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бойсун тумани прокуратураси томонидан фуқаро М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Навоийда ЙПХ ходимини калтаклаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилганди.

Мавзуга оид