Жаҳон | 16:20 / 15.12.2022
21258
6 дақиқада ўқилади

Херсон ўққа тутилмоқда, Киевга дронлар ҳужуми давом этмоқда. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 294-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Киевга Россиядан учирилган Эрон дронлари билан ҳужум уюштирилди. Киев области расмийларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 13 дона камикадзе дронларни уриб туширган. Дронларнинг парчалари шаҳардаги бешта бинони шикастлаган;
  • Украиналик омбудсмен Дмитро Лубинец Херсонда вояга етмаганлар ушлаб турилган «болалар камераси» аниқланганини хабар қилди;
  • Давлат думасида Украинанинг босиб олинган ҳудудларида РФ манфаатлари доирасида содир этилган жиноятлар учун жазони бекор қилиш таклиф этилди;
  • Давлат думаси Россия IT-компанияларининг хорижга кетган ходимларининг РФда масофадан ишлаш ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Рақамли ривожлантириш вазирлиги бу ташаббусга қарши;
  • Депутатлар қўпорувчилик фаолияти учун жиноий жазо тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилишди;
  • 24 февралдан кейин қарийб саккиз миллион украиналик хорижга кетган. Бу амалда мамлакат аҳолисининг 20 фоизини ташкил этади.

Қуйида 14 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Озод этилган Чорнобайивкадаги кундалик ҳаёт

Чорнобайивка — Херсондан тахминан 11 километр ғарбда жойлашган посёлка. Россия қўшини бу аҳоли яшаш манзилига 27 феврал куни киришганди — бундан мақсад унинг яқинидаги «Херсон» аэродромини эгаллаш ва у ерга ҳарбий техникаларини жойлаштириш бўлган. Кейинги ойлар мобайнида Украина қуролли кучлари аэродром бўйлаб зарбалар берди ва РФ армияси қуролларини йўқ қилди. 11 ноябр куни, Россия Херсон областидан чекингач, Чорнобайивка Украина назоратига қайтди. Энди ушбу посёлка мэри Игор Дудар ва унинг жамоаси Чорнобайивкани нормал ҳаётга қайтариш устида ишламоқда. Қишлоқда тезда аҳоли учун ичимлик суви таъминоти тикланган, ёрдам кўрсатиш пунктлари очилган, бундай жойларда одамлар текинга озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотларни олиши мумкин. Бундан ташқари, Чорнобайивкада шикастланган электр тармоқлари ва вайрон қилинган уйлар ҳам фаоллик билан тикланмоқда.

Чорнобайивка аҳолиси қишлоқ кенгашидаги навбатда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Мэр Игор Дудар қишлоқ кенгаши биносига киришда. Унга тансоқчилар ҳамроҳлик қилмоқда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Игор Дудар (ўртада) Херсонда ишчилар ва ҳайдовчилар билан Чорнобайивкага ўтин етказиб бериш масаласида гаплашмоқда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Игор Дудар Чорнобайивкадаги поликлиника бош шифокори билан учрашувда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Игор Дудар маҳаллий мактабдаги электр қурилмаларини кўздан кечириш чоғида телефон орқали гаплашмоқда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Игор Дудар ва украин ҳарбийлари асфалтга келиб тушган ракета қолдиғини кўздан кечирмоқда
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Игор Дудар Чорнобойивка аҳолиси отишмалардан яширинган маҳаллий мактаб ертўласида
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press

Киевга дронлар ҳужуми

14 декабр куни Киевнинг Шевченково районида портлашлар содир бўлди. Украина пойтахти мэри Виталий Кличко ва шаҳар маъмурияти Украина қуролли кучлари Киев шаҳри ва Киев области устида эронликларнинг россиялик ҳарбийлар томонидан учирилган 13 та камикадзе дрон уриб туширилганини хабар қилди. Дронлар қулаши оқибатида Шевченково районида маъмурий бино тўртта хусусий турар жой биноси шикастланган.

Дронлар ҳужумидан шикастланган уйлардан бири олдида турган ишчилар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
РФ қўшинлари томонидан учирилган камикадзе дрон парчалари олдида турган полициячи
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик кишилар россияликлар дронлари ҳужуми вақтида шикастланган автомобили устини ёпмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ҳужум вақтида шикастланган турар жой биноларидан бирининг кўриниши
Aleksandr Gusev / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Электр ўчирилган чоғда Киев бўйлаб чироқ тутган ҳолда кетаётган аёл. Бутун Украина бўйлаб энергия тизимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда, шу туфайли шаҳарларда электр энергияси режа асосида ўчирилмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

 

14 декабр куни Херсон мудофаа кучлари пресс-офицери Дмитро Плетенчук шаҳар жанубидаги турар жойлар квартали, шунингдек област маъмурияти биноси РФ қўшинлари томонидан ўққа тутилганини хабар қилди. Унинг маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган, улардан бири — саккиз ёшли бола эди.
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press

Херсонлик киши отишмалар чоғида вайрон бўлган уйи ҳовлисида
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press
Херсондаги област маъмурияти биноси фасади
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPR​ESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид