Жаҳон | 15:23 / 20.12.2022
26709
8 дақиқада ўқилади

Илонли оролдаги мушуклар ва яксон бўлган рус техникалари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 299-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • 19 декабрга ўтар кечаси Киевга Россия қўшини томонидан учирилган камикадзе дронлари ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги 35 та дрондан 30 таси уриб туширилганини хабар қилди;
  • Белгород областида отишмалар оқибатида 14 мингга яқин киши токсиз қолди. Губернатор Вячеслав Гладков ҳужумларда украин ҳарбийларини айблади. Курск области раҳбари Роман Старовойт ҳам регионга икки бор зарба берилганини хабар қилган;
  • Севастополда суд маҳаллий аҳоли вакили Евгений Петрушинни Украинага Қора денгиз флоти кемалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш иши доирасида давлатга хиёнатда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди;
  • Санкт-Петербургда 17 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинди, у Петербург ва Мариупол шаҳарлари «биродар шаҳарлар»га айланиши шарафига барпо этилган инсталляцияга «Қотиллар, сиз уни бомбардимон қилдингиз. Иуда» деб ёзиб қўйган. Ушбу қизга нисбатан Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича маъмурий иш очилган;
  • Путин ва Лукашенко Минскда учрашиб, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди. Лукашенконинг сўзларига кўра, Россия Беларусга «Искандер» ва C-400 ракета комплексларини тақдим этади;
  • «Единая Россия» хорижга кетган россияликларнинг айримларига масофадан ишлашни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Қуйида 19 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Илонли ороли: уруш давридаги илк кадрлар

Илонли (Змеиний) ороли Қора денгизда, Дунайнинг денгизга қуйилиш жойида, Руминия соҳилларидан 45 километр масофада жойлашган — Россия қўшинлари учун орол муҳим стратегик аҳамиятга эга эди. Украина урушнинг илк кунларидаёқ орол устидан назоратни бой берганди. 28 феврал куни Украина армияси оролда бўлиб турган 13 нафар украин чегарачиси россияликларга асир тушганини тан олди (кузда ҳарбий асирлар алмашинуви доирасида уларнинг бир қисми Украинага қайтарилди). Фақат 30 июн кунига келиб Украина РФ қўшинларининг оролдаги позицияларига зарбалар беришга муваффақ бўлади. Россия мудофаа вазирлиги ўз қисмлари оролдан чекинганини эълон қилади ва буни «эзгу ниятдаги қадам» деб атайди. Украина қуролли кучлари эса, россияликлар оролни катта йўқотишларга учраётгани туфайли тарк этганини маълум қилади. Қуйидаги фотосуратлар — Илонли оролда уруш даврида олинган илк суратлардир.

Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Илонли ороли (Змеиний) номи ёзилган жойда турган украиналик ҳарбий
Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Орол учун жанглар вақтида вайрон бўлган бино
Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси оролда яшовчи мушуклар олдида. Июл ойида украин нашрлари аскарлардан бири Илонли оролдан қутқариб олган мушук ҳақида ёзганди. Унга кўра, жонивор мўъжиза туфайли юзлаб отишмалардан омон чиққан. Мушукка Змей лақаби берилган ва хўжайин топилган, ҳозирда у Киевда яшамоқда. Фото: Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA
Michael Shtekel / AP / Scanpix / LETA

Украинада душанбага ўтар кечаси берилган зарбалар оқибатлари

Душанбага ўтар кечаси Киев шаҳри ва Киев областига Эроннинг россиялик ҳарбийлар томонидан учирилган Shahed русумли камикадзе дронлари ҳужум қилди. Украина пойтахти мэри Виталий Кличко бир неча портлашлар ва муҳим инфратузилма объектларига зарбалар келиб тушгани ҳақида хабар берган. Киев областида уч киши жабрланган, етти райондан учтасида электр ўчирилган. Украина қуролли кучлари авиацияси маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар 35 дрон учирган, шундан 30 таси уриб туширилган. Володимир Зеленский булар Россия Эрондан қабул қилиб олган янги партиядаги дронлар бўлганини маълум қилди.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда дронлар ҳужумидан кейин муҳим инфратузилма объектида чиққан ёнғин
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар муҳим инфратузилма объектига ҳужумдан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда
Украина ФВВ / Reuters / Scanpix / LETA

 

Киевдаги турар жой биносига ҳужум оқибатидаги вайронгарчилик
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Старие Безрадичи қишлоғида яшовчи кекса ёшли киши итини қидирмоқда. Ушбу қишлоқ Киев областининг Обуховский районида, пойтахтдан тахминан 40 километр жанубда жойлашган. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Херсондаги кундалик ҳаёт

Херсон Украина назоратига қайтганига бир ойдан ошди. Маҳаллий расмийларга кўра, шаҳар аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда: аҳолининг 80 фоизи ичимлик суви, 75 фоизи — иссиқлик, 90 фоизи — электр билан таъминланган. Аммо Россия қўшини шаҳарни мунтазам раившда ўққа тутишда давом этмоқда.

Авлиё Миколай либосини кийган киши Херсон марказида қизалоқ билан ўйнамоқда. Украинада 19 декабр куни Авлиё Миколай куни нишонланади. Бу йил Украина темирйўллари ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда озод этилган ҳудудлардаги болаларга совғалар юбориш учун «Авлиё Миколай поезди»нинг учта рейсини йўлга қўйди. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Украина армияси механиги Херсон яқинида шикастланган ҳарбий техникани қисмларга ажратмоқда. У Россияники ёки украинларники эканига аниқлик киритилмаган.
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Степановка посёлкасида яшовчи аёл маҳаллий мактабда снаряд парчасидан шикастланган томни кўрсатмоқда. Степановка Херсондан 9 километр шимоли-ғарбда жойлашган.
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Херсон аҳолиси вакили Украинанинг нисбатан хавфсиз ҳудудларига эвакуация бўлиш учун вокзалга келган.
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Херсон мусиқали-драма театри бош режиссёри Юрий Керпатенконинг тобути ёнида турган Марина Ацеховская. Россияликлар оккупацион ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган Керпатенкони октябр ойи охирида, ўз уйида отиб ташлашган. Дафн маросими 19 декабр куни Херсонда бўлиб ўтди. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Херсондан Киевга кетаётган эвакуация поезди ойнасидан қараётган бола
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Миколайив томондан Херсонга киришда ўрнатилган билбордда «Херсон. Город-герой» (Херсон. Қаҳрамон шаҳар) ёзуви акс этган.
Artur Widak / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид