Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди
ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.
«Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган», – дейилган хабарда.
Шунингдек, ССВ ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Quramax Medical компаниясининг «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сироплари болалар ўлимига сабаб бўла бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Текширувлар натижасида, дорилар таркибида мумкин бўлмаган миқдордаги этиленгликол ва/ёки диэтиленгликол моддалари борлиги аниқланган. Бунинг ортидан ҳинд компаниясининг барча дориларини Ўзбекистонда сотиш тақиқланганди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026