16:32 / 16.02.2023
18420

Шерзод Хўжаевнинг янги лавозими маълум бўлди

Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари вазирликда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Фото: Kun.uz

16 феврал куни Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзолаш маросимида энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳам иштирок этди.

Kun.uz'га маълум бўлишича, Шерзод Хўжаев ҳозирда Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Манбамизга кўра, бу лавозим даражасига кўра бошқарма бошлиғига тенг.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Хўжаев 16 январ куни, энергетика инқирози фонида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” раиси Фарҳод Абдураҳмонов билан бир қаторда ишдан олинган эди.

Шерзод Хўжаев Сенат мажлисларида ва матбуот анжуманларида қатнашиб, шунингдек ОАВга интервюлар берган ҳолда танқидий саволларга жавоб бериб бораётган, ҳукуматда энергетика ислоҳоти тарафдорларидан бири сифатида кўрилган эди.

Top