“Тоҳир” боғи бузилмайди. Тошкент прокурори Ортиқхўжаевнинг қарорини бекор қилдирди
Мирзо Улуғбек туманидаги Алпомиш маҳалласи ҳудудида жойлашган, минглаб дарахтлари бўлган боғ сақлаб қолинадиган бўлди. Боғнинг 40 сотих майдони собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан офис бинолари қурилиши учун тадбиркорга ажратиб берилганди.

Фото: KUN.UZ
Kun.uz олдинроқ аҳоли тилида “Тоҳир” номи билан аталадиган боғга “ҳужум” бошлангани, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан боғ ўрнида офис бинолари қурилиши кутилаётгани ҳақида ёзганди. Маҳаллий аҳоли қарийб 40 йиллик тарихга эга, 1 500 тупга яқин манзарали ва мевали дарахтлар бўлган боғ бузилишига қарши бўлган.
Kun.uz суриштирувидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудуд жамоат боғи сифатида сақлаб қолинишини маълум қилди. Аммо ҳокимликнинг бу муносабати етарли эмаслиги, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши кераклиги ҳақида ёзгандик. Сабаби ер майдонига бўлган эгалик ҳуқуқи ҳамон тадбиркорга тегишли, ҳокимлик таъкидлаганидек, ҳудудни жамоат боғи сифатида сақлаб қолиш учун юридик асос йўқ эди.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг Kun.uz'га маълум қилишича, 2022 йилнинг 22 декабр куни Тошкент туманлараро маъмурий судига пойтахт ҳокимининг 2019 йил 12 февралдаги 240-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан ариза киритилган.
Тошкент шаҳар суди Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, прокуратуранинг аризаси Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан қаноатлантирилиб, ҳокимнинг қарори бекор қилинган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фойдаланишга топширилган объект камчиликларини бартараф этиш харажати қопланади
Ўзбекистон | 10:25
-
Испания ва Франция ўйинида 9 та гол урилди
Спорт | 10:24
-
Мерц Трампга Украинадаги урушни биргаликда тугатишни таклиф қилди
Жаҳон | 10:23
-
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
Жамият | 10:04
Мавзуга оид

15:34 / 05.06.2025
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди

22:38 / 03.06.2025
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди

17:32 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025