Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинган
Kun.uz манбасига кўра, Солиев уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидаги фаолияти билан боғлиқ иш юзасидан терговга жалб этилган бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев шаҳар кенгашининг қарори билан ўтган ҳафта лавозимидан озод этилган. Айни вақтда унинг ўрнига вазифасини бажарувчи қўйилган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz'га Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлади.
Kun.uz манбасига кўра, собиқ ҳоким айни дамда терговга жалб этилган бўлиши мумкин. Бунга сабаб унинг уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаб келган даври билан боғлиқ экани айтилмоқда. Бош прокуратура бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Музаффар Солиев 2017 йил 5 июлдан 2021 йил январигача уй-жой коммунал хизматлар вазири лавозимида ишлаган. У Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган танқидий йиғилишдан кейин ишдан олинган эди.
2021 йил 15 январда эса Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаган.
Солиев, шунингдек, фаолияти давомида мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

19:47 / 15.08.2024
Иккита машина, учта уй ва нақд пуллар – собиқ вазирнинг бир нечта мулки давлатга етказган зарарини қоплаш учун хатланган

17:05 / 15.08.2024
Собиқ вазир 7 йилга қамалгани маълум бўлди

09:15 / 11.10.2023
“Ҳақорат қилиш ва ўлим билан қўрқитиш жавобгарликка сабаб бўлади” – ҳуқуқшунос

20:14 / 04.10.2023