Жаҳон | 16:18 / 15.04.2023
5583
1 дақиқада ўқилади

Украинадаги уруш пайтида камида 469 нафар бола ҳалок бўлди

15 апрель ҳолатига кўра, Украинада Россия босқини натижасида камида 469 нафар бола ҳалок бўлган, деб хабар берди мамлакат Бош прокуратураси. 

Фото: Picture Alliance

Маҳкама тарқатган баёнотда маълумот берилишича, 948 нафардан ортиқ бола турли даражадаги тан жароҳати олди

Бош прокуратуранинг таъкидлашича, бу рақамлар якуний эмас, чунки жанговар ҳаракатлар олиб борилган жойларда, босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Украина расмийлари Авдийивкадан болаларни мажбуран эвакуация қилмоқчи экани хабар берилганди.

10 апрелдан бошлаб шаҳарда қолган болалар Донецк вилоятидаги Авдийивкадан мажбуран олиб чиқилади, деди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабаш. 

Украина Миллий полицияси маълумотларига кўра, Авдийивкада тўрт нафар бола қолмоқда, икки нафари аллақачон қидириб топилган ва оилани эвакуация қилишга кўндиришмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид