Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан мулоқот қилди
Икки қўшни давлат раҳбари Ўзбекистон президентини референдум муваффақиятли ўтгани билан қутлади. Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасбини Бирдамлик куни билан табриклади. Қирғизистон президенти билан мулоқотда июн ойида бу мамлакатда ўтадиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар Ўзбекистон раҳбарини конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.
Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва қардош халқни давлат байрами – Бирдамлик куни билан қутлаган.
Тўқаев билан мулоқот чоғида устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига эътибор қаратилган; ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилган; бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулоқотида эса Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани таъкидлаб ўтилган. Президентлар икки мамлакат оқсоқоллари ва ёшлари иштирокидаги Авлодлар мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш кераклигини айтишган.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йилнинг июн ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви 2023 йилда 14-16 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилади. Ўтган йилги саммит июл ойида Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни узатиш лойиҳасига старт берди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
20:47 / 12.11.2024