Нарзулло Обломуродов институт проректори сифатида иш бошлади
Экопартия номзоди сифатида президентлик сайловларида қатнашган Обломуродов кейинроқ Экоқўмита раиси бўлган, қўмита тугатилганидан кейин табиат ресурслари вазири ўринбосари сифатида ишлаганди.

Фото: Тошкент молия институти
Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ОТМ сайтида хабар берилган.
Нарзулло Обломуродов 1975 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Бирмингҳем университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича олим-иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
2000 йилдан Ўзбекистон олий таълим тизимида фаолият кўрсатган, хусусан, Тошкент молия институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида илмий ходим, кафедра мудири, факултет декани лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, банк-молия соҳасида, давлат органлари тизимида, жумладан президент администрацияси ҳузуридаги Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматида ҳам ишлаган.
2020 йил апрелида Ўзбекистон Экология партияси раиси биринчи ўринбосари бўлган, 2021 йил февралида партия раисига айланган ва ўша йил октябридаги Ўзбекистон президентлиги учун сайловларда номзод сифатида қатнашиб, беш номзод орасида тўртинчи ўринни олганди. Сайловдан кўп ўтмасдан, 2021 йил декабр ойи охирида Экология қўмитаси раиси лавозимига ўтганди.
2023 йил январида эса ҳукуматдаги қисқартиришлар доирасида қўмита тугатилган, Ўзбекистон табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилиб, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлган, Обламуродов унинг ўринбосарига айланганди. 2023 йил июн ойида эса ушбу вазирлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги сифатида қайта номланган, Обломуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазир ўринбосарлигини тарк этганди.
Шунингдек, институт кузатув кенгаши томонидан иқтисод фанлари доктори, профессор Олимназар Исломқулов Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор этиб тайинланди.

Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
-
Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди
Жаҳон | 23:09 / 02.04.2025
-
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
Жаҳон | 23:07 / 02.04.2025
-
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
Жаҳон | 22:37 / 02.04.2025
Мавзуга оид

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

18:31 / 11.03.2025