Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тарвузни музлатиш учун сарфланаётган сув» — Inkuzart навбатдаги суратини чизди
Пойтахт кўчаларидан бирида янги стрит-арт пайдо бўлди.
Фото: Видеодан кадр
Inkuzart тахаллуси билан танилган кўча рассоми Тошкент кўчаларидан бирида янги сурат чизди. Унинг бу галги иши сув сарфи билан боғлиқ.
Рассом бино деворининг бурчагида 2 қисмдан иборат расм чизган. Деворнинг бир тарафида ичимлик суви тарвуз музлатиш учун оқизиб қўйилган, иккинчи тарафдаги суратда эса ёш бола шу оқиб келаётган сувни эгилиб ичаётгани тасвирланган, сув эса тилла рангда.
Эслатиб ўтамиз, рассом 2022 йил апрелида Тошкент шаҳридаги Аксилкоррупция агентлиги биноси деворига — Пора орқалаган «Шум бола» суратини чизган ва бу жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлганди.
Шунингдек, муаллифнинг бунгача бир қанча кўча суратлари ўчириб ҳам ташланганди. Хусусан, 2021 йил cентябрида автосаноат монополияси ва узун навбатларга бағишланган стрит-арт ўчириб юборилган. 2021 йил ноябрда ойида бензин нархи ошиши танқид қилинган кўча сурати йўқ қилинганди. 2022 йил февраль ойида эса Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг буйруғи билан Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс этган девор бўяб ташланганди.
Мавзуга оид
14:05 / 21.11.2025
Тошкент ҳавосидаги чангни камайтириш: ҳокимлик йўлларга сув сепиш бўйича махсус режим жорий этди
13:41 / 21.11.2025
Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчига айланди
11:17 / 18.11.2025
Тошкентда сувдан қарздор 46 мингга яқин абонент тармоқдан узилгани маълум қилинди
22:09 / 09.11.2025