Ўзбекистонда метан заправкалар иш вақти яна қисқартирилди
Совуқ кунларда жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани маълум қилинди.
Ҳаво ҳаво совиши давом этаётгани туфайли 12 декабрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати маълум қилган.
Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан бутун мамлакат бўйича табиий ва суюлтирилган газ истеъмолининг ортиши кузатилаётгани қайд этилган.
«Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди. Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.
Ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур даврда алоҳида маҳалла ва хонадонларда газ етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди», дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.
Табиий газни узлуксиз етказиб бериш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги эслатиб ўтилган. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.
- Декабрда совуқ тушиши билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида метан заправкалар фаолияти чекланган ва шохобчалар соат 8:00 дан 17:00 гача ишлай бошлаганди.
- 8 декабр куни Энергетика вазирлиги ҳаво совиши муносабати билан бутун республика бўйлаб метан шохобчалар соат 6:00 дан 15:00 гача ишлашга ўтгани ҳақида хабар берди.
- «Ўзгидромет» 15 декабрдан Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлашини прогноз қилган.
Мавзуга оид
08:10 / 28.10.2024
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
17:22 / 17.10.2024
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
08:06 / 04.07.2024