Ўзбекистон | 12:30 / 21.12.2023
26035
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўқитувчи 3-синф ўқувчисини калтаклади

ИИБ томонидан ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи 3-синф ўқувчиси бўлган болани синфдошларининг олдида ургани тасвирланган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Ғузор тумани «Пачкамар» МФЙда жойлашган 40-мактаб филиалида содир бўлган. Ўқитувчи А.Х. 3-синф ўқувчиси Э.С.ни урган.

Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат Ғузор тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

«Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади» дейилади муносабатда.

Мактабларда ўқувчиларнинг ўқитувчи ёки аксинча устозларнинг ўқувчилар ёки бошқа шахслар томонидан калтакланиши аввал ҳам кузатилган.

Хусусан, 2022 йилнинг октябрида Наманганда ўқувчи синфдоши билан уришиб, дарсга халал бергани учун ўқитувчи болани калтаклаганди. Кейин унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўша йили ноябр ойида эса Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида дарсда ўқитувчи берилган вазифани текшириш давомида бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз урганди.

2023 йил апрел ойида эса Сурхондарёнинг Узун туманидаги 31-мактабда икки аёл ўқитувчи эркак ҳамкасби томонидан дўппосланганди. Ҳолат бўйича жиноят иши орадан 4 кун ўтиб, видео интернетда тарқалганидан кейин қўзғатилганди ва муштумзўр қўлга олинганди.

Шу йил май ойида пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 178-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчининг онаси томонидан калтакланганди. Ҳолатга болаларнинг ўзаро жанжали ва таълим муассасасидаги йиғ-йиғлар сабаб бўлгани айтилганди.

Июнда Тошкентнинг Учтепа туманида ўқитувчи ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланиб, жанжалда мактаб мулкига зарар ҳам етказилган эди.

Жорий йил октябрда Хоразм вилояти Боғот туманидаги 2-ИДУМ ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти