Бразилияда кичик самолёт гавжум кўчага қулаб тушди
Самолёт ерга қулаганидан кейин автобус билан тўқнашув содир этган. Оқибатда унинг ичида бўлган бир йўловчи жароҳат олган.

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида кичик ўлчамли самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, 7 феврал куни Сан-Паулудаги гавжум кўчалардан бирига самолёт қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва яна икки киши жароҳат олган. Расмийларнинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлган икки кишининг жасади Beech F90 King Air самолёти фюзеляжидан топилган.
Маҳаллий ўт ўчириш хизматига кўра, самолёт Маркиз де Сан-Висенте кўчасига қулаган, шундан кейин автобус билан тўқнашув содир этган. Натижада автобус йўловчиларидан бири жароҳат олган ва шифохонага етказилган.
Аввалроқ Bering Air авиакомпаниясининг бортида ўн киши бўлган самолёти Аляска устидан учиб ўтаётганида бедарак йўқолгани тўғрисида хабар берилганди.
Январ охирларида эса Вашингтонда йўловчи самолёти ва вертолёт ўзаро тўқнашуб, Потомак дарёсига қулаб тушган ва ҳодиса оқибатида 67 киши ҳалок бўлган эди.
Феврал ойи бошида эса АҚШда беморни олиб кетаётган кичик тиббий самолёт уйлар устига қулаб тушди. Филаделфия шаҳрида қулаган кичик тиббий самолёт Мексикага кетаётганди. Унинг бортида тўрт нафар экипаж аъзоси, бир бемор ва унинг онаси – жами 6 киши бўлган, улардан ҳеч бири омон қолмаган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди
Ўзбекистон | 07:40
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
Мавзуга оид

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

17:17 / 14.05.2025