Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 10 фоизга оширилади
SNG.Today оммабоп сайтида "Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 26 фоизга етказилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган йиғилиш тафсилотлари қаламга олинган.
Мақолада ёзилишича, охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди, қуёш панеллари ўрнатган хонадонлар 60 мингдан ошди. "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида дарахтлар экилиб, боғлар яратиляпти.
"2025 йилда мамлакат энергетика тизимида "яшил" энергия улушини ҳозирги 16 фоиздан 26 фоизга етказиш режалаштирмоқда. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcи, 160 мегаваттли 5 та йирик ГЭС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади", – деб ёзади "SNG.Today".
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари бунга қўшимча яна 1 гигаватт қувватли лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатма берди. "Шунингдек, давлат корхоналари, саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда хонадонларда қуёш панеллари ўрнатишни рағбатлантириш давом эттирилади. Бу учун 2 триллион сўм кредит ажратилади", дейилган мақолада.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:18 / 17.03.2025
Панамада энергия таъминоти блэкаутдан сўнг тикланди

11:37 / 15.03.2025
Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергия тўғрисидаги битим тасдиқланди

10:12 / 22.02.2025
Уч ҳудудда 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

16:08 / 06.02.2025