19 март куни Истанбул мэри ва Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий мухолифатчиси Акром Имомўғли қўлга олингач, мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари бошланиб кетди. Имомўғлининг қўлга олиниши Жумҳурият халқ партияси қурултойи арафасида рўй берди, бу йиғилишда у партиянинг 2028 йилги президентлик сайловларидаги номзоди сифатида илгари сурилиши кутилаётганди. У билан бирга коррупцияда гумонлани ўнлаб сафдошлари ҳам ушланган. Шундан буён ўн минглаб туркияликлар ўз норозилигини ифода этиш учун кўчаларга чиқмоқда — ёппасига қўлга олишларга қарамай (1,9 мингдан ортиқ киши ушланган, прокурорлар ҳозиргача 74 кишига уч йиллик қамоқ жазоси сўраган), акциялар тинмаяпти. Шу кунларда Туркиянинг асосий шаҳарлари кўчалари қандай кўринишда эканини акс эттирувчи суратлар келтирилади.

Истанбулнинг ҳибсга олинган мэри Акром Имамўғлини қўллаб-қувватлаб ўтказилган маршдан кейин полициячилар билан тўқнашган намойишчилар. 2025 йил 22 март
Chris McGrath / Getty Images
Намойишларнинг айрим иштирокчилари юзини ниқобламоқда. Анқара, 2025 йил 26 март
Tunahan Turhan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Анқарадаги Қизилой майдонида полициячилар томонга тош улоқтираётган намойишчи. 2025 йил 23 март
Akin Celiktas / Anadolu / Getty Images
Анқарадаги намойишчилар. 2025 йил 19 март
Tunahan Turhan / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Полициячилар намойишчилардан бирига қалампирли баллончик қўлламоқда. Истанбул, 2025 йил 23 март
Huseyin Aldemir / AP / Scanpix / LETA
Истанбулдаги намойишчилар. 2025 йил 24 март
Chris McGrath / Getty Images