Панамада энергия таъминоти блэкаутдан сўнг тикланди
Панаманинг электр тармоғи хусусий электр генераторида рўй берган портлашдан сўнг бир неча соатга ишдан чиқди. Президент Мулино хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб ўтди. Узилиш сув тозалаш иншоотларининг ишига таъсир қилди.

Фото: РИА Новости / Мария Плотникова
Панамада 16 март, якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб узилишдан бир неча соат ўтиб электр энергияси қайта тикланди. Хусусий электр генераторида рўй берган портлашдан сўнг миллий электр тармоғи хавфсизлик нуқтайи назаридан тўхтатилди, деб тушунтирди Панама президенти Хосе Раул Мулино X ижтимоий тармоғида. «Аста-секин хизмат кўрсатиш тикланади. Тинчланинг», деб ёзди у. Портлашнинг аниқ сабаблари ошкор этилмаган.
Электр таъминотидаги узилиш, ўз навбатида, тахминан 4,5 миллион аҳолига эга бўлган мамлакат бўйлаб сув тозалаш иншоотлари ва қудуқларнинг ишлашига таъсир қилди, деб хабар беради IDAAN миллий агентлиги.
Панама президенти мамлакат аҳолисини хотиржамликка чақиришдан бироз аввал содир бўлган воқеадан норозилигини билдирди. «Буни оқлаб бўлмайди. Хабарларга кўра, зарар жуда катта. Мен энергетика вазиридан душанба кунига қадар ҳисобот тақдим этишини сўрайман. Бундай ёмон хизмат кўрсатишга чидаб бўлмайди», — деб ёзган Мулино.
Кейинроқ давлат раҳбари портлаш содир бўлгани тахмин қилинган жойнинг видеоси билан бўлишди: тунги осмонда ёруғлик чақнашлари ва тутун булути кўринган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари ошди
Ўзбекистон | 12:02
-
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмонов 15 ёшли қизни зўрлагани айтилган хабарга муносабат билдирди
Ўзбекистон | 11:39
-
Жаҳли чиққан Жапаров, матбуотдаги “жиддий аҳвол” ва ғалаба парадлари – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 10:57
-
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
Ўзбекистон | 09:54
Мавзуга оид

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

08:35 / 11.04.2025
Панама АҚШ қўшинларига Панама канали яқинида жойлашишига рухсат берди

08:07 / 10.04.2025
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди

19:56 / 08.04.2025