Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди
Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда “М-С.Б.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 300,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанднинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Ф. “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги нотураржой биносида тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 125 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.М. “Камолот” МФЙ ҳудудидаги хонадонида иситиш печларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 119 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
12:15 / 13.12.2025