Жаҳон | 11:26 / 18.03.2025
974
3 дақиқада ўқилади

Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради

Дастлаб автомобил ишлаб чиқарувчиси 12 минг иш ўрнини тугатишни режалаштирган эди, деди ишлаб чиқариш умумий кенгаши раҳбари Йорг Шлагбауэр.

Фото: Depositphotos

Volkswagen гуруҳига тегишли бўлган немис автомобил ишлаб чиқарувчиси Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради. Бу ҳақда 17 март, душанба куни Audi медиа марказида маълум қилинди. Қўшимча қилинишича, қисқартиришлар ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бир қатор «алоқадор тармоқларда» амалга оширилади. Ушбу чора «келажакда немис заводларининг рақобатбардошлигини» таъминлашга қаратилган ва ишлаб чиқаришнинг «ҳосилдорлиги, тезлиги ва мослашувчанлиги» нинг сезиларли даражада ошишига олиб келиши керак, деди компания вакиллари. Audi «бюрократияни камайтириш» ва рақамлаштиришни рағбатлантиришга содиқ эканини таъкидлади.

Немис корхоналарига инвестициялар

2029 йилга бориб Audi концерни Германиядаги, хусусан Мюнхен ва Штутгартдаги корхоналарига 8 миллиард еврога яқин сармоя киритишни режалаштирмоқда. Dpa ҳисоб-китобларига кўра, ходимларни қисқартириш компанияга ўрта муддатли истиқболда ҳар йили 1 миллиард евродан кўпроқ маблағни тежашга ёрдам бериши мумкин.

Audi раҳбарияти ва компания даражасида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи умумий ишчилар кенгаши узоқ вақтдан бери иқтисод қилиш режаси бўйича баҳслашиб келди, аммо ҳозир бир концепция бўйича келишиб олди. Кенгаш раиси Йорг Шлагбауэрнинг айтишича, иш берувчи дастлаб 12 минг иш жойини йўқ қилишни режалаштирган.

Германия автомобил саноати оғир кунларни бошдан кечирмоқда

Аввалроқ Германиянинг Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси Белгиядаги Audi шуъба корхонасида ишлаб чиқаришни тўхтатаётганини эълон қилган эди.

Audi AG Volkswagen концерни таркибига киради ва ўз навбатида иккита италян компаниясига эгалик қилади: Lamborghini қимматбаҳо суперкарлар ишлаб чиқарувчиси ва Ducati мототциклларини ишлаб чиқарувчиси.

Германия автосаноати оғир кунларни бошдан кечирмоқда ва унинг асосий муаммоси Хитой билан боғлиқ. Ўтган ўн йил ичида барча етакчи немис автомобил ишлаб чиқарувчилари Хитойни энг муҳим бозорга айлантирди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кескин кучайган рақобат шароитида, айниқса тез ўсиб бораётган электр транспорт воситалари сегментида ҳозирда у ерда сотувларда йўқотишларга дуч келмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди