Нетаняҳу: ҲАМАС билан музокаралар энди ўт очиш тўхтатилмасдан давом этади
Исроил бош вазири Ғазо секторига зарбалар «фақат бошланиши» эканини айтиб, гаровга олинганларни озод этишни талаб қилди.

Фото: Коммерсант
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумат «уруш мақсадларига эришиш ва Ғазо ҳудуди таҳдид туғдирмаслигини таъминлаш учун кураш олиб боришини» маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари «фақат бошланиши» бўлиб, улар «гаровга олинганларни озод қилиш учун зарур». Нетаняху, шунингдек, бундан буён ҲАМАС билан ҳар қандай музокаралар жанговар ҳаракатлар давом этаётган шароитда олиб борилишини таъкидлади.
«Мен агар ҲАМАС рад этиш сиёсатини давом этса ва гаровдаги фуқароларимизни қўйиб юбормаса, урушга қайтишимиз ҳақида кўп марта гапирганман. Ва мана, биз катта куч билан жанг майдонига қайтдик. Мудофаа вазири билан бирга, ЦАҲАЛ ва хавфсизлик хизматларининг ҲАМАСга қарши жанговар ҳаракатларни кучайтириш бўйича тавсиясини олдик. Шу ондан бошлаб Исроил ҲАМАСга қарши шиддат билан ҳаракат қилади. Ва энди музокаралар фақат жанг майдонида олиб борилади» — дейди Бинямин Нетаняҳу.
ҲАМАС билан икки ойлик сулҳдан кейин Исроил куни кеча Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади. Мамлакат ҳукумати зарбалар нишони ҲАМАС қўмондонлари эканини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 350 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, улар орасида Ғазо ҳукумати бош вазири Эссам ал-Даъалис ҳам бор.
ҲАМАС Исроил ҳукумати гаровдагилар ҳаётини хавф остига қўяётганидан огоҳлантирди. БМТ Исроилнинг авиазарбаларини «қабул қилиб бўлмас», деб атади.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракатига «охирги огоҳлантириш» бериб, гаровга олинганларнинг барчасини зудлик билан озод қилишни талаб этган эди. Бироқ ҳаракат бу таҳдидни эътиборсиз қолдириб, Исроил билан келишувнинг иккинчи босқичига ўтилмагунча ҳеч ким озод этилмаслигини маълум қилган.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт, ўз навбатида, Fox News телеканалига берган интервюсида Трамп «дўст ва иттифоқчи Исроил»ни қўллаб-қувватлашини айтган. «Президент Трамп, ҲАМАС, ҳусийчилар нафақат Исроилни, балки Америка Қўшма Штатларини ҳам террор қилмоқчи бўлганларнинг барчаси бунинг учун товон тўлашини аниқ тушунтирди», – дейди Ливитт.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Трампга Россия—Украина урушини тугатиш бўйича янги таклифлар юборилганини маълум қилди
Жаҳон | 21:23
-
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди
Жаҳон | 21:11
-
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди
Жаҳон | 20:55
-
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб
Ўзбекистон | 20:45
Мавзуга оид

20:55
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

13:30
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:04 / 22.04.2025