Жаҳон | 21:43 / 12.09.2025
10644
2 дақиқада ўқилади

Чарли Киркнинг қотили уни ўлдиришга қандай тайёргарлик кўргани айтилди

Президент Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси Чарли Кирк 10 сентябр куни Юта университетида бўлиб ўтган тадбирда отиб ўлдирилган эди.

Фото: The Daily Beast

АҚШ Юта штати губернатори Спенсер Кокс журналистларга ўнг қанот фаоли Чарли Киркнинг қотили Тайлер Робинсон ўз жиноятини қандай тайёрлагани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Corriere della Sera хабар берди.

Губернатор сўзларига кўра, тергов аллақачон Робинсоннинг хонадошини сўроқ қилган, у ФҚБ ходимларига Discord мессенжерида Тайлер билан ёзишмаларини кўрсатган.

Хусусан, Чарли Киркни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўшнисига махфий жойдан милтиқни олиб, сочиққа ўралган ҳолда буталар орасига яширмоқчи эканини айтган.

Хабарларда ўқларни ноёб қиладиган нақшлар ҳақида ҳам гапирилган. Нашрнинг қайд этишича, фаолнинг танасидан олинган ўқларда «Bella Ciao» ва «Мана ол, фашист» ёзувлари бўлган.

Расмийлар ҳозирча жиноятнинг сабаблари ҳақида маълумотга эга эмас. Робинсон оиласи аъзоларининг айтишича, у сўнгги пайтларда сиёсатга кўпроқ қизиқа бошлаган ва айниқса Чарли Киркни танқид қилган. Эҳтимолий қотилнинг сўзларига кўра, «Кирк нафратга тўла бўлган ва уни тарқатган».

Чарли Киркнинг ўлдирилиши 10 сентябр куни содир бўлди. Президент Доналд Трамп марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, қотилни топишга ваъда берган эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид