Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
6 октябр соат 10:00 ҳолатига Тошкент шаҳри ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 158 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Фото: Kun.uz
IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM10 туридаги зарарли заррачалар миқдори 269,7 мкг/м³ га етган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан (ҳар куни учун 45 мкг/м³) қарийб 6 баробар юқори бўлиб, инсон саломатлиги учун хавфли даражадир.
Рейтингда 2-ўринни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 152 мкг/м3. Конгонинг Киншаса шаҳрида эса 132 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан шунингдек, Калкутта (Ҳиндистон), Манама (Баҳрайн), Доҳа (Қатар), Жакарта (Индонезия), Аддис-Абеба (Эфиопия), Деҳли (Ҳиндистон) ҳамда Боғдод (Ироқ) шаҳарлари ўрин олган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
Мавзуга оид
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
15:07 / 28.01.2026
Тошкентда экоҳуқуқбузарликларни қайд этувчи 6 та камера ишга тушди
18:47 / 27.01.2026