Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш арзонлашади
Кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархи 2 бараварга камайтирилиши кутилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларни E-aktiv'га мажбурлаш қонунчиликдан чиқариб ташланади. Кадастр ҳужжатларини рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ имтиёзи берилади.
“Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган фармон асосида, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.
Фармон билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:
- тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш;
- кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш;
- шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;
- ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар учун E-aktiv тизимини мажбурий жорий этиш бир неча марта кечиктирилган, охир-оқибат воз кечилган эди.
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
20:38 / 07.04.2026