Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
“Ўзбекистон темир йўллари” тизим ташкилоти бўлган “Қуюв-механика заводи” томонидан ўтказилган умумий қиймати 21 млрд сўмдан ортиқ 8 та танлов савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Ўтказилган тендерларда рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилган.
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан иш қўзғатилди, дея хабар бери Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Қуюв-механика заводи” томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш савдолари “Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганилган.
“Ўзбекистон темир йўллари тизим ташкилоти бўлган завод ўтказган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида қонун талаблари бузилгани аниқланди. Хусусан, “Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддасига риоя қилинмай, савдоларда рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар содир қилинган”, дейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолат бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш очилиб, белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
10:00
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
20:20 / 25.05.2026