Фойдали | 15:15
2077
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Mastercard картасини қаерда ва қандай очиш мумкин?

Ўзбекистонда Mastercard картасини хорижга сафар қилиш, интернет орқали тўловлар ва чет эл сервисларидан фойдаланиш учун расмийлаштиришади. Мен онлайн тарзда Mastercard расмийлаштирганимда барча банклар ҳам бундай карталарни чиқармаслиги, уларнинг шартлари ва нархлари эса турлича экани маълум бўлди. Ўз тажрибам ва турли таклифларни таҳлил қилиш асосида Ўзбекистонда қаерда ва қандай қилиб Mastercard очиш мумкинлиги, қандай карталар борлиги ва уларнинг нархлари ҳақидаги маълумотларни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Фото: Adobe Stock

Ўзбекистондаги қайси банкларда Mastercard очиш мумкин?

Ўзбекистонда Mastercard карталари давлат, хусусий ва рақамли банклар томонидан чиқарилади. Улар дебет карталари бўлиб, чиқариш шартлари, тариф ва тоифалари банклардан келиб чиқиб турлича бўлади. 

Mastercard ассортименти, расмийлаштириш шакли ва хизмат кўрсатиш нархи банкларнинг ўз сиёсатига боғлиқ.

Мақолада Mastercard расмий сайтида Ўзбекистондаги ҳамкорлар сифатида кўрсатилган банкларнинг маълумотларидан фойдаланилган. 

Ўзбекистондаги расман Mastercard карталари чиқарувчи банклар.

Mastercard турлари

Ўзбекистонда Mastercard тоифасига қараб фарқланади. Бу хорижда ёки интернет орқали тўлаш имкониятига таъсир кўрсатмайди, лекин лимит, хизмат кўрсатиш шарти ва қўшимча сервислардан фойдаланиш имкониятига таъсир қилади.

Карта тоифаси бир хил имтиёзлар тўпламига кафолат бермайди. Чегирмалар, кешбэк, travel-сервис ва махсус таклифлар эмитент банк томонидан берилади ва тарифга боғлиқ.

Ўзбекистондаги Mastercard эгаларига беиладиган имтиёзлар.

Mastercard тоифалари

Харидлар ва онлайн тўловларда барча Mastercard карталари бир хил ишлайди. Карталар қуйидаги тоифаларда чиқарилади:

  • Mastercard Standard
  • Mastercard Gold
  • World Mastercard
  • World Mastercard Black Edition
  • World Elite Mastercard
Ҳар бир тоифанинг имкониятлари: чегирмалар, содиқлик дастурлари, travel-сервислар ва қўшимча опциялар

Бизнес учун Mastercard 

Mastercard шунингдек Business ва Corporate карталарини ҳам чиқаради. Улар юридик шахсларга расмийлаштирилади, компания ҳисобрақамига боғланади ва корпоратив харажатлар учун фойдаланилади. Бу карталар шахсий фойдаланишга мўлжалланмаган.

Mastercard очиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Mastercard очиш учун паспорт ёки ID-карта керак. Банк ҳужжат бўйича мижозни идентификациядан ўтказади ва картани расмийлаштиради.

Онлайн тарзда Mastercard расмийлаштириш

Mastercard банк мобил иловаси орқали расмийлаштирилиши мумкин. Мисол сифатида  OFB иловасида онлайн тарзда карта очиш жараёнини кўриб чиқамиз.

1-қадам. Карта танлаш

Фойдаланувчи дебет карталар бўлимида Mastercardʼни ва қуйидагиларни танлайди:

  • карта тури — виртуал ёки пластик;
  • ҳисобрақам валютаси — сўм ёки хорижий валюта;
  • карта тоифаси — Standard, Gold, World, World Elite (агар бўлса)
 OFB иловасида. Mastercard картасини танлаш.

Иловада карта чиқариш нархи, амал қилиш муддати ва асосий шартлар кўринади.

2-қадам. Маълумотларни тўлдириш

Картани расмийлаштириш учун қуйидагилар кўрсатилади:

  • шаҳар ва туман;
  • картани олиш манзили (пластик карта учун);
  • SMS-тасдиқнома учун телефон рақами.
OFB иловасида маълумотларни тўлдириш.

Маълумотлар SMS код орқали тасдиқланади.

3-қадам. Шартларни тасдиқлаш

Аризани якунлашдан олдин фойдаланувчи:

  • карта параметрларини текширади;
  • тарифни тасдиқлайди;
  • банкнинг оммавий офертаси шартларини қабул қилади.
OFB иловасида аризани тасдиқлаш.

Шартларни тасдиқланмасдан карта чиқарилмайди. Ушбу ҳолатда OFB банкида Mastercard Standard картасини чиқариш бепул бўлди.

4-қадам. Картани олиш

  • Виртуал Mastercard дарҳол чиқарилади ва иловада кўринади — реквизитлар шу заҳоти маълум бўлади.
  • Пластик Mastercard банк бўлимида берилади ёки агар кўзда тутилган бўлса, етказиб берилади.

Mastercard картаси қанча вақтда тайёр бўлади?

  • Виртуал карта — расмийлаштирилиши билан тайёр бўлади.
  • Пластик карта — 1–5 иш кунида чиқади.

Ўзбекистон банкларида Mastercard чиқариш нархлари

Қуйида карта тоифалари бўйича пластик Mastercard чиқариш нархлари кўрсатилган. 

Mastercard Standard

Mastercard Standard нархлари.

Mastercard Gold

Mastercard Gold нархлари.

World Mastercard

World Mastercard нархлари.

World Mastercard Black Edition

World Mastercard Black Edition нархлари.

World Elite Mastercard

World Elite Mastercard нархлари.

Тарифлар банклар расмий сайтларидаги маълумотлар асосида кўрсатилган ва мақола ёзилиш вақтига мос келади. Ушбу нархга эҳтимолий суғурта депозити, абонент тўлови ва хизмат кўрсатиш комиссияси киритилмаган.

Якун

  • онлайн тўловлар ва обуналар учун виртуал Mastercard кифоя;
  • хорижга сафарлар ва нақд пул ечиш учун пластик Mastercard талаб қилинади;
  • барча Mastercard карталари хорижда ва интернет тўловларида бир хил ишлайди;
  • карталар банк тарифлари, ҳисобрақам валютаси ва қўшимча сервисларга кўра фарқ қилади;
  • чиқариш нархи, тайёрлаш муддати ва хизмат кўрсатиш шартлари эмитет банк томонидан белгиланади ва бир хил тоифадаги карталар учун ҳам нархлар турлича бўлиши мумкин.
Асал Равшанова
Тайёрлаган Асал Равшанова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид