21 Декабрь

Сирдарёда аҳолини сув билан таъминлаш учун ажратилган 7 миллион доллардан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Бу ҳақда вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев маълум қилди.

20 Декабрь

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар бўйича мурожаатномани тақдим этди. Унда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси фаолияти, туман ва шаҳарларда ички йўллар қурилишига лоқайдлик танқид қилинди.

18 Декабрь

Сирдарё вилояти аҳолиси 864 100 нафарни ташкил этиб, жами аҳолининг 49,7 фоизи аёллар, 23,3 фоизи (18-30 ёш) ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

17 Декабрь

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қарздорлиги сабаб автоматик тарзда электр энергиясидан узилган истеъмолчи ўзбошимчалик билан ноқонуний тармоққа уланиб фойдаланаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Сирдарё ҲEТК» Kun.uz’га маълум қилди.

16 Декабрь

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 12 декабр куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими «алкотестер» ўрнига стакандан фойдалангани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Сирдарё вилоятида доимий яшовчи жами 49129 нафар Ўзбекистон фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспорти, 27 417 нафар фуқарога ўрнатилган нусхадаги идентификация ID-карта расмийлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Беҳзод Бозорбоев маълум қилди.

15 Декабрь

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида «Х.Ш.» МЧЖ раҳбари томонидан интенсив боғ ташкил этиш учун ажратилган ер майдонидан 202,2 минг метр куб қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб сотгани аниқланди.

14 Декабрь

Сирдарё вилоятида фермер хўжалигига қарашли ер майдонини 70 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

13 Декабрь

Сирдарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида 2,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Sirdaryo HETK Kun.uz'га маълум қилди.

12 Декабрь

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 13 декабрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1 Декабрь

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

29 Ноябрь

Адлия вазири буйруғи билан Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида янги тайинловлар амалга оширилди.

Кўпроқ янгилик
Top