Аҳолининг 23 989 нафари ногиронлиги бўлган шахслар,

550 нафарини ёлғиз қариялар, 4 352 нафарини оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ташкил этади.

Вилоятда 159 848 та хонадон, 219 986 та оила мавжуд бўлиб, уларнинг 3 575 таси кам таъминланган, 265 таси нотинч, 2 860 таси боқувчисини йўқотганлар яшайдиган ва 12 533 таси кўп болали оилалар ҳисобланади.

2021-2022 ўқув йилида олий ўқув юртига кирган, ота ёки онасидан бири вафот этган, шунингдек турмуш ўртоғи вафот этган эҳтиёжманд 100 нафар хотин-қизларнинг контракт тўлови вилоят ҳокимлиги, 50 нафарига олий ўқув юртлари томонидан тўлаб берилиши режалаштирилган.

Жорий йилда 721 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида танловда иштирок этиши учун тавсиянома берилди.