24 Февраль

2022 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони қарийб 19,5 млн кишини ташкил этган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 396 520 тани ташкил этмоқда.

21 Февраль

24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўловчи поездлари Наманган орқали ҳаракатлана бошлайди. Бу бўйича ҳаракат жадвали тасдиқланди.

15 Февраль

Январ ойида кузатилган аномал совуқ масъулларни кейинги қишни ҳозирдан ўйлашга мажбур қилди: электр энергияси тақчиллиги ва кутилмаган авария ҳолатларига ечим сифатида қуёш электр станциялари кўриляпти.

Январь ойида қайси ҳудудда энг юқори туғилиш даражаси кузатилгани тўғрисида маълумот берилди.

11 Февраль

Қайси ҳудудда никоҳдан ажрашиш даражаси юқори экани тўғрисида маълумот берилди.

5 Февраль

Тошкентда вояга етмаган қизнинг аввал зўрланиб, сўнг ўлдириб кетилиши атрофидаги муҳокамалар бир неча кундирки давом этмоқда. Фаоллар бу ҳодисадан тегишли сабоқ чиқариш шартлиги, фожиага кўп йиллардан бери эътиборсиз қолаётган кўплаб муаммолар сабаб бўлганини таъкидлашган.

4 Февраль

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди.

2 Февраль

Бир вақтлар ёпилган, ҳажми 2,5−3 млрд куб метр бўлган Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга тушиши маълум қилинди. Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун водий вилоятларига ташрифини бошлади. Сафарнинг илк кунида давлат раҳбари Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

1 Февраль

Андижонда аҳоли зич жойлашган, уй-жойга талаб катта. Мамадалиевлар уйида ҳам беш оила яшаётганди. Шу сабаб хонадон ҳовлисида тажриба тариқасида йиғма уйлар қурилган. Маълум қилинишича, бундай уйлар камхарж, иссиқ-совуқ ва ёнғинга чидамли, қуриш ҳам осон. Шавкат Мирзиёев бундай уйларни кўпайтириш кераклигини айтди.

“Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз”, деди мактаб директорининг ХТБ бошлиғига қарамлигига барҳам бериш кераклиги ҳақида гапирган президент. “Талаб кучли бўлиши, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Кўпроқ янгилик
Андижон айни дамда
Сўнгги янгиликлар
Top