24 Февраль

2022 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони қарийб 19,5 млн кишини ташкил этган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 396 520 тани ташкил этмоқда.

23 Февраль

Фарғонадаги ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. У январ ойида Ўзбекистонда кузатилган совуқ кунларда шамоллаб қолган.

16 Февраль

Созанда Абдуҳошим Исмоиловнинг 70 ёшли юбилейини нишонлаш учун шу йил январ-феврал ойларида Фарғонада 89 млн сўм, Наманганда 150 млн сўм ажратилди. Мусиқачи 70 ёшини ўтган йилнинг 9 июнида қарши олган ва бу ўша пайтда ҳам бюджет пулидан нишонланган.

Фарғона вилоятидан бўлган талаба Наманган муҳандислик қурилиш институтининг 3-босқичида ўқиган. 21 ёшли йигит оралиқ имтиҳонларни топширолмагани учун отасидан танбеҳ эшитиб, ўз жонига қасд қилган ва шифохонада жон берган.

15 Февраль

Январь ойида қайси ҳудудда энг юқори туғилиш даражаси кузатилгани тўғрисида маълумот берилди.

12 Февраль

Миролим Ғозиев асли Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан. Сўх туманининг Офтобрў қишлоғидаги оилавий шифокорлик пунктида ишлайди. Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган шифокор бир неча йилдан буён уйидан 200 км олисда яшаб, фаолият юритмоқда.

11 Февраль

Қайси ҳудудда никоҳдан ажрашиш даражаси юқори экани тўғрисида маълумот берилди.

5 Февраль

Тошкентда вояга етмаган қизнинг аввал зўрланиб, сўнг ўлдириб кетилиши атрофидаги муҳокамалар бир неча кундирки давом этмоқда. Фаоллар бу ҳодисадан тегишли сабоқ чиқариш шартлиги, фожиага кўп йиллардан бери эътиборсиз қолаётган кўплаб муаммолар сабаб бўлганини таъкидлашган.

4 Февраль

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди.

2 Февраль

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Бир вақтлар ёпилган, ҳажми 2,5−3 млрд куб метр бўлган Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга тушиши маълум қилинди. Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олинган.

Кўпроқ янгилик
Top