Автомобилда сайр қилиш ҳар доим инсонга завқ беради. Айниқса атроф чиройли манзараларга бой бўлса автомобилда юриш кишини умуман чарчатмайди.

Шу сабабли ҳам дунёда айнан автомобилда сайр қилиб, табиат манзараларидан баҳра олишни истайдиганлар етарлича бор. Шунга яраша гўзал манзараларга эга йўллар ҳам кўп.

Жумладан Ўзбекистонда ҳам Қамчиқ довонидан ошиб ўтадиган, Қизилқум чўлларидан ўтадиган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони йўли ва бошқа йўллар кишига завқ берувчи чиройли манзараларга бой.

Қамчиқ довонидан ўтган йўл
uzbloknot.com

Америкада чоп этиладиган National Geographic журнали ва дунёдаги бошқа кўплаб нашрлар томонидан дунёдаги энг чиройли йўллар рўйхати тузилган. Бу рўйхатга Марказий Осиё ҳудудида жойлашган Помир тракти ҳам киритилган.

Помир тракти М-41 Бишкек-Ўш-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг бир қисми ҳисобланади. Бу йўл саёҳатчилар учун қизиқ йўналиш ҳисобланади ва ҳар йили уни босиб ўтиш учун дунёнинг турли чеккаларидан сайёҳлар келишади.

Қуйида энг чиройли йўллар рўйхатининг юқори қисмида жойлашган 10 та йўл билан таништирамиз.

Вердон дараси, Франция

Вердон дарасидан ўтган йўл
www.airbnb.ca

Вердон дараси (Gorges Du Verdon) Франциянинг жанубий-шарқида, Вар ва Юқори Прованс Алплари провинцияларида жойлашган.

Дара Вердон дарёси бўйлаб чўзилиб кетган. Бу ерда автомобил йўли тоғ этаги бўйлаб оқадиган дарё қирғоғидан ўтказилган. Бир томонда тик қоялар, пастда дарё оқади ва ана шу манзара жуда чиройли кўринади.

Даранинг бир қисми баланд қоялардан иборат ва у 25 километрга чўзилган. Йўлнинг узунлиги эса бир неча юз километрни ташкил этади.

Дара бўйлаб кетган йўл юқорига қараб кўтарилиб боради ва айрим жойларда тик қояларнинг баландлиги 700 метрга етади.

Помир тракти, Қирғизистон-Тожикистон