16 Август

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида юк машинаси билан тўқнашган «Кобальт» йўловчиси вафот этган.

13 Август

Бош прокуратура томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган текшириш давомида Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштириб юборилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

12 Август

Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманларида гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, аҳоли ўртасида гулчилик санъати сир-асрорларини оммалаштириш мақсадида ер майдони ижарага берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Жиззах вилояти Зарбдор туманида қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида «Зил-138» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида «Nexia» тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ томонидан маълум қилинди.

10 Август

Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи фуқаронинг уйида ёнғин содир бўлган. Оқибатда мазкур хонадонда жойлашган оғилнинг 20 метр квадрат том қисми ва 300 боғ сомон ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Жорий йилда Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши туфайли юз берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

9 Август

Шофиркон ва Денов туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

8 Август

Зомин туманининг тоғли ҳудудида 80 гектар эмас, 27 гектар майдонга зарар етгани маълум қилинди, қанча дов-дарахт нобуд бўлгани маълум эмас.

7 Август

Жиззах вилояти Зомин туманида юк машинаси эшак-аравани уриб юборган. Оқибатда унда бўлган мактаб ўқувчиси тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туман ҳокимининг қарори билан ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг маркази қуриш учун ажратилган 4,25 сотих ерни ерни ноқонуний равишда сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди. 

5 Август

Зомин тоғларидаги ўрмон ёнғини сабаблари ҳозирча жамоатчиликка ошкор қилинмади. Аммо, Kun.uz’га етиб келган маълумотларда олов мансабдорнинг яқин қариндошига тегишли дала ҳовлида олиб борилаётган қурилишдан чиққани айтилади.

Кўпроқ янгилик
Top